Диант Рамай "Боруссия"дан "Хайденхайм"га ўтди.
Дортмунд клуби 23 ёшли дарвозабонни сотиб олиш ҳуқуқисиз бир мавсумга ижарага берди.
"Боруссия" Рамайни шу йилнинг февралида "Аякс"дан 5 миллион еврога сотиб олган, шундан сўнг у тўғридан-тўғри ижара асосида "Копенгаген"га йўл олганди. Дания чемпионати доирасида дарвозабон 12 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ўтказиб юборди.













