Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи 3-1 Локомотив
20/03 17:00 Насаф 0-1 Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна 2-4 Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

ХОҚ Президенти Кирсти Ковентри билан учрашув ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Сингапурда ўтаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон спорти расмийлари Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, ХОҚнинг Миллий Олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув ўтказишди.

Учрашувда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ХОҚ раҳбари билан суҳбатлашишди.

Даставвал Ковентри хонимга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Миллий Олимпия қўмитасининг раиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва табриклари етказилди. Шунингдек, расмийлар унга масъулиятли фаолиятида куч-ғайрат ва омад тилашди.

Шунингдек, Ковентри хоним Шаҳноза Мирзиёевани Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг таркибига киргани билан қутлади. Собиқ сузувчи сифатида ушбу масъулиятли лавозимнинг аҳамияти ҳақида гапириб, ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

Мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш соҳасида эришилган натижалар ва ҳозирги ҳолат билан яқиндан танишиш, шунингдек, ушбу йўналишда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида, Ковентри хоним ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этилди.

Киритилди: 22:49, 29.07.2025.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.