"Барселона" афсоналар иштирокидаги иккита класико эълон қилди.
Каталонияликлар "Реал"нинг собиқ юлдузларига қарши ўйинлар 10 ва 14 сентябрь кунлари АҚШда бўлиб ўтишини маълум қилди. Биринчи ўйин "Нью-Йорк Ред Буллс" аренасида, иккинчиси "Интер Майами" стадионида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" устози Альберт Феррер Ривалдо, Клаудио Браво ва Паулиньони майдонга тушириши мумкин. Тўлиқ таркиблар ҳозирча номаълум.













