Кириш Регистрация

"Челси"га ўтишга яқин турган Симонс "РБ Лейпциг" машғулотларида қатнашмаяпти

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик хавбек Хави Симонс "РБ Лейпциг" машғулотларини ўтказиб юборди, бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Журналистнинг ёзишича, ярим ҳимоячининг йўқлиги унинг Лондоннинг "Челси" клубига трансфери билан боғлиқ. Клублар музокаралар олиб бормоқда ва ёзги трансфер ойнасида келишувни расмийлаштиришга яқин турибди.

Хави немис клуби билан 2027 йилнинг ярмигача шартнома бўйича боғланган. Футболчининг нархи 70 миллион еврони ташкил этади.

2024/2025 йилги мавсумда хавбек "буқалар" сафида 33 та ўйинда майдонга тушди. Симонс 11 та гол ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:54, 02.08.2025.
Ўқилди: 690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик