Кириш Регистрация

Винисиуснинг режалари барбод бўлди

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг “Реал” клуби ва бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолган. Футболчи “қаймоқранглилар” сафида энг юқори маош олувчи ўйинчига айланишни истамоқда, аммо клуб раҳбарияти бу талабни қондиришга тайёр эмас.

Испаниянинг "Fichajes" нашри хабарига кўра, Винисиус Саудия Арабистони чемпионатидан бўлаётган қизиқишлардан яхши хабардор. У “Реал” раҳбариятига: “агар мен истаган маошни бермасангиз, Саудия чемпионатига ўтаман”, деган шарт қўйган.

Маълумотларга кўра, 2024 йил охирида Саудия клублари Винисиуснинг трансфери учун “Реал”га 300 миллион евро таклиф қилган, футболчининг ўзига эса йилига 200 миллион евро маош беришга тайёр эканлигини билдирган. Бу таклиф яқин кунларга қадар ўз кучидан бўлган, бироқ ҳозир саудияликлар Винисиусни сотиб олиш фикридан қайтган. Cadena SER нашрига кўра, Саудия клублари бу йил янги футболчиларни харид қилиш учун ажратиладиган сармояни кескин қисқартирган. Бу ҳолат стратегик сабабларга, жумладан, кўплаб футболчиларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан кучлироқ чемпионатларда ўйнаш истаги билан боғлиқ.

"El Larguero" нашри эса Саудия клубларининг молиявий эҳтиёткорлигини “асосий эътибор юлдузларни харид қилишга эмас, балки мавжуд лойиҳаларни давом эттиришга қаратилган” дея изоҳлаган.

Юзага келган вазият Винисиусни қийин аҳволда қолдирган. Эндиликда у яқин орада Саудия чемпионатига йўл ола олмайди. Бу эса “Реал” фойдасига хизмат қилиши ва футболчи клуб талабларига кўнишга мажбур бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:41, 03.08.2025.
Ўқилди: 4976 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6568]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5369]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3605]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2710]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2330]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2300]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2278]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2214]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2147]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2061]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.