Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Максим Шацких: «Футболчиларга иккинчи бўлимдаги ўйинлари учун алоҳида миннатдорчилик билдираман»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» – «Қўқон-1912» (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких қатнашди.

— Ҳаммага хайрли кеч. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, афсуски, биринчи тайм биз хоҳлагандек бўлмади. Дастлабки 15 дақиқа ёққанди. Кейинчалик бизда ўйин ўхшамади. Ўйинчиларда бироз хаяжон ҳам бўлди. Стадионда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва жавобгарлик ҳисси юқорилиги учунми, уларда ҳаяжон сезилди. Биринчи таймдан кейин керакли ўзгаришлар ҳақида гаплашдик ва бу иккинчи бўлимда ўз натижасини берди. Вазифамиз гол уриш эди. Гол урганимиздан кейин аста-секин ҳамаси яхшиланиб борди. Йигитларга иккинчи таймдаги ўйинлари учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Танаффусдан кейин баъзи жойларда тез ҳаракат қилиш, тўп узатиш каби айрим нуқсонлар кузатилди. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан тўғриланиб боради. Комбинацион ўйин ташкил қилишни хоҳлагандик. Бироқ баъзи ҳолатларда буни имкони бўлмади.

— Янги ўйинчилар билан эски футболчиларни бир-бирини тушуниши қандай кечяпти?

— Ўйинда ҳаммадан қониқдим. Айниқса, майдонга тушган барча янги футболчиларнинг ўйинидан қаноатландим, дейишим мумкин. Ўйинчиларда тўлиқ машғулотлар ўтказгани вақти кам эди. Шунга қарамай, барча янги футболчилардан ҳам қониқдим. Ўйиндан-ўйинга йигитлар бир-бирини янада яхшироқ тушуниб боришади.

— Шаҳзод Азмиддиновни жароҳати қандай?

— Уни ҳолати яхши. Жароҳати жиддий эмас. «Пахтакор»дан келди. Албатта, у ердаги билан биздаги ҳолат бўйича фарқ бўлиши мумкин. Шунчаки, у кўп вақт ўринбосарларда қолиб кетди. Аммо жароҳати жиддий эмас. Янги ўйинчилар қаторида ва ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга у ҳам янада шаклланиб, «очилиб» боради, деб ўйлайман. Суннатилло Ҳамижонов ҳақида ҳам шунақа дейиш мумкин. Исмаил Аканидеда ҳам пауза бўлган. Шу боис у индивидуал тарзда меҳнат қилди. Ўйлайманки, ОЧЛгача оптимал формага кириб оламиз.

— Янги дарвозабон Эржан Токотаевга алоҳида тўхатилб ўтсангиз.

— У жуда яхши ўйин ўтказди. Бир қанча эпизодларда жуда яхши ҳаракат қилди. Шунчаки, унга қойил!

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 05:39, 04.08.2025.
Ўқилди: 1385 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.