Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

2025 йил 23–27 июль кунлари Сербиянинг Златибор шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа вақтида нохуш ҳолат юз берди: ўзбекистонлик мураббий Ҳамза Авезов ҳакам қароридан норози бўлиб, рингга югуриб чиқди ва ҳакамга қўл кўтармоқчи бўлди.

Ушбу ҳодисага Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв муносабат билдирди. У Instagram саҳифасида шундай деди:

Дўстлар, ҳакамлар адолатли бўлиши шарт. Улар истаганини қилиб юришига йўл қўя олмаймиз. Шунинг учун бундай ҳакамлар боксдан бутунлай четлатилади. Мураббий ҳам хато қилди. Бошқача йўл тутиши керак эди. Лекин у ўз шогирдини ҳимоя қилди. Шунинг учун уни вақтинча барча мусобақалардан четлатамиз. Спортда тартиб бўлиши керак. Ким қандай хато қилган бўлса, тегишли комиссиялар қарор чиқаради. Хато қилган ҳакамларга қатъий чора кўрилади. Биз тоза ва адолатли бокс тарафдоримиз. Баъзида шундай ҳолатлар учраб туради, лекин уларни бутунлай йўқ қилишга ҳаракат қиляпмиз.

Маълумот учун, ушбу можаро финал жангида содир бўлган. Унда озарбайжонлик боксчи Юсиф Агакишиев ва сербиялик Виктор Майстрович баҳс олиб борди. Мураббий Авезов ҳакамнинг қароридан жаҳли чиқиб, жангни бошқараётган македониялик ҳакам Стефан Субалевскийга ташланди.

Маълумотларга кўра, Ҳамза Авезов илгари Ўзбекистон бокс федерациясининг Бухоро вилоят бўлимида ишлаган. Ҳозирда у Озарбайжон терма жамоасида техник директор бўлиб ишламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:26, 05.08.2025.
Ўқилди: 1342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик