Кириш Регистрация

"ПСЖ" футболчиси Асенсио Англияга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" "Пари Сен-Жермен" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсиони қайта ижарага олмоқчи.

Испаниялик футболчи Туркиянинг "Фенербахче" клубига ўтишга яқин эди, аммо молиявий сабабларга кўра музокараларни тўхтатишга тўғри келди. Энди эса 29 ёшли футболчи учун навбатдаги ижарага олиш истагида бўлган "Астон Вилла" баҳсга қўшилди, деб ёзади L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, Марко Асенсио ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида бирмингемликлар шарафини ҳимоя қилган эди. Футболчи Унаи Эмери жамоаси сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt портали мутахассислари "Реал"нинг собиқ футболчисининг нархини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:16, 06.08.2025.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик