Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси аъзолари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси 2026 йилги Осиё кубоги саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Терма жамоамиз саралаш босқичи доирасида Баҳрайн (8:0) ва Шимолий Мариана ороллари (8:0) устидан йирик ғалабаларга эришди ҳамда Иордания термаси билан дуранг (3:3) ўйнади. Ушбу натижалар эвазига Владимир Панов бошқарувидаги жамоамиз ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва 2026 йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўл олди.

Мазкур тарихий ютуқ муносабати билан бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда терма жамоа аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ЎФА Президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев ва ЎФА Бош котиби Аваз Максумов иштирок этиб, терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штабини мазкур ютуқ билан самимий табрикладилар.

Учрашув давомида жамоа аъзоларига яратилган шароитлар, уларнинг ривожланиш истиқболлари ва келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, халқаро майдонда Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилган футболчилар ва мураббийларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан пул мукофотлари топширилди.

ЎФА раҳбарияти ушбу тарихий муваффақиятга ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир футболчи, мураббий ва мутасаддиларга миннатдорлик билдириб, жамоамизга 2026 йилги Осиё кубогининг финал босқичида муваффақият, Жаҳон чемпионати йўлланмаси йўлида омад тилади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 19:22, 11.08.2025.
Ўқилди: 1345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик