Кириш Регистрация

«Севинч» - Ўзбекистон кубоги ғолиби

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасида пляж футболи бўйича VII Ўзбекистон кубоги баҳслари бугун ҳам давом эттирилди. Куннинг дастлабки учрашувида “Машъал” ҳамда “Лочин” жамоалари ўзаро беллашишди. Унда муборакликлар 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Иккинчи учрашувда Қаршининг икки жамоаси— “Олимпия” ҳамда “Севинч” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ушбу баҳсда “Севинч” қизлари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни “Севинч”дан Зебо Жўраева ҳамда Мария Моисиевалар киритишган бўлса, “Олимпия” голларига Мадина Юсупова ҳамда Муниса Қурбоновалар киритишди. Кейинги учрашувда “Шўртан” жамоаси “Ҳисор” жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Шаҳрисабзликларнинг иккала голини ҳам Хуршида Агаева киритди.

10. 07:00  “Машъал”-“Лочин” 8:1

11. 07:30  “Олимпия”-“Севинч” 2:5

12. 08:00  “Шўртан”-“Ҳисор” 5:2

Куннинг иккинчи ярмида Шаҳрисабзликлар ўзаро куч синашишган бўлишса, “Машъал” “Олимпия”ни, “Севинч” “Шўртан”ни мағлуб этди.

13. 17:00   “Хисор”-“Лочин” 6:3

14. 17:30   “Машъал”- “Олимпия” 3:1

15. 18:00   “Шўртан” -“Севинч” 0:6

 

Турнир жадвали:

Жамоа            Ў    Ғ    М     Т-Н

1. “Севинч”       5    5    0      34-7

2. “Машъал”      5    4    1     22-12

3. “Олимпия”     5    3    2     20-12

4. “Шўртан”      5     2    3    13-21

5. “Ҳисор”         5    1     4    14-27

6. “Лочин”        5    0     5     8-32

Турнирда иккинчи ўринни қўлга киритган “Машъал” футболчиларига эсдалик совғалари топширилди. Бош соврин ҳамда кубокни кутилганидек, “Севинч” футболчилари қўлга киритишди.

Шундай қилиб, пляж футболи бўйича аёллар ўртасида VII Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди.

Пляж футболи бўйича эркаклар ўртасида VII Ўзбекистон кубоги баҳслари 4 июлдан старт олади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:18, 04.07.2013.
Ўқилди: 3726 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.