"Комо" ҳужумчиси Андреа Белотти А Сериянинг бошқа клубига ўтиши мумкин.
Ўтган мавсумни "Бенфика" сафида ижарада ўтказган 31 ёшли италиялик форвардни "Парма" ўз шорт-листига киритган.
"Комо" яна 1 йиллик шартномаси қолган ҳужумчисини қўйиб юборишга тайёр. Transfermarkt Белоттини 2 миллион еврога баҳоламоқда.













