Кириш Регистрация
04/04 00:00 Челси 1-0 Тоттенхэм
04/04 18:00 Бухоро 0-2 Бунёдкор
04/04 20:00 Австралия 1-1 Вьетнам
04/04 20:00 Жанубий Корея 0-1 Индонезия
04/04 20:15 Сурхон 3-1 Қўқон-1912
04/04 22:15 Япония 4-1 БАА
04/04 22:15 Яман 2-0 Афғонистон
04/04 23:45 Женоа 1-0 Удинезе
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи - Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон - Уммон
05/04 20:15 Шўртан - Насаф
05/04 21:00 Парма - Интер
05/04 21:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка - Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан - Фиорентина
06/04 00:00 Барселона - Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао

Мурод Отажонов: «Ғалаба қозона олмаганимизга ҳакамлар сабабчи»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Локомотив” ўйинидан кейин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар катта мураббийи Мурод Отажонов иштирок этди.

— Бугунги натижа бизни асло қониқтирмади. Бунга объектив сабаблар бор. Айтинглар-чи, ҳакам бир ўйинда 3та пенальти қўйиши мумкин эмасми? “Локомотив” дарвозасига иккинчи пенальтини нега белгиламади. Нохолис ҳакамлик ҳақида гапириш керак, менимча. Жаҳоннинг энг яхши ҳаками мана шундай қўпол хатога йўл қўйиб турса, бошқа ҳакамлардан нима кутиш мумкин?

— Бу сўзларингиз учун сизни жазолашлари мумкин. Шуни биласизми?
— Бу — ҳаёт. Пешонада борини кўрамиз. Аммо бу мавзу ҳақида гапирмасак, ушбу ботқоқдан чиқиб кетмаймиз. Сиз гапирмасангизлар, мен гапирмасам, бундан ким ютади, кимга фойда? Албатта, миллий чемпионатимизда мана шундай ҳолатлар юз берганидан кейин терма жамоаларимиз халқаро ўйинларда яхши ўйнай олишмайдида! Чемпионатда бўлар-бўлмасга ҳуштак чалинаверганидан кейин футболчилар ҳам шунга ўрганиб қолишади. Халқаро ўйинларда тўқнашувлар кўп бўлади. У ерда футболчининг фамилияси, қайси клубдан эканлиги қизиқтирмайди.

— Очко йўқотганингизга фақат ҳакам эмас, вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳам сабаб эмасми?
—    Ҳа, Игорь Таран ўта қулай вазиятдан гол ура олмади. Бу унинг маҳоратига боғлиқ. У имкониятлардан фойдалана олмаётгани учун ҳам захира ўриндиғида ўтирибди. Масалан, ўзбек журналистлари нега Уткин каби мақола ёза олмайди? Футбол ҳам шунга ўхшаган нарса. Ҳужумчининг маҳорати ўз йўлига, аммо ҳакам пенальти белгилаши керак эди.

— Таран иккинчи ҳужумчи сифатида тушгани билан у асосан орқароқда ўйнади. Бунинг сабаби нимада?
— Рақиб ҳужум қилаётганида у ҳам жамоанинг ҳимояланишига ёрдам беришни истади. Бу ҳам футболчиларнинг руҳий ҳолати билан боғлиқ. Яъни жамоа ҳисобда олдинда бораётганида натижани ушлаб қолиш ҳақида ўйлади. “Локомотив” биздан 2 очко ортда келаётганди, агар ғалаба қозонсак, орадаги фарқ 5 очкога етарди.

— Ушбу мавсумда “Локомотив” чемпион бўлади, деган миш-мишлар тарқалган. Бунга муносабатингиз?
— Буни мавсум сўнгида билиб оламиз. Бизда кўра сиз журналистлар кўп нарсани биласизлар.

— Фозил Мусаев Қатар клубига кетади деган гап бор. Шунинг учун уни ўйинга туширмаяпсизларми?
— Буни энди эшитиб турибман. Бизга ушбу футболчи борасида ҳеч қандай расмий таклиф бўлмаган. Балки бу иш билан унин агенти шуғулланаётгандир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:59, 04.07.2013.
Ўқилди: 10437 марта.
Фикрлар: 58 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz