Кириш Регистрация

Грилиш «Эвертон» сафида ўзини кўрсатишни бошлаб юборди

Баҳо:
+ | -

"Эвертон"нинг қанот ҳужумчиси Жек Грилиш янги жамоасининг асосий таркибида илк бор майдонга тушди.

Айни дақиқаларда "Эвертон" Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасида ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилмоқда. Ҳозирча "ирислар" 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Айтиш керакки, 29 ёшли Грилиш "Эвертон"нинг иккала голида ҳам иштирок этиб, иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида ливерпулликлар "Манчестер Сити"дан вингерни ижарага олишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Грилиш АПЛ доирасида охирги марта апрель ойида самарали ҳаракат қилганди. Ўшанда англиялик 30-турда "Лестер"га қарши ўйинда (2:0) гол уришга муваффақ бўлганди.

Киритилди: 19:39, 24.08.2025.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.