Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Энг муҳими – ишонч ва қатьият

Баҳо:
+ | -

Ёшларимизнинг Туркия майдонларида кўрсатаётган ўйинлари барчамизни қувонтираётгани рост. Уругвай билан бўлган ўйинни ҳисобга олмаганда, албатта. Барибир ҳам жаҳоннинг энг яхши 8 жамоаси қаторидан жой олиш юксак натижа. Аслида ҳам ёшлар терма жамоамиз мана 3-марта ўз ёш тоифасидаги мундиалда иштирок этаётган бўлса, энг яхши натижамиз шу.

Чорак финалда Франция билан ўйнаймиз. Кўпчилик ёшларимизнинг охирги бекатга етиб келганини эътироф этмокда. Тўғри, рақиб анча кучли экан. Ҳужумда ниҳоятда тез ўйнайди. Ҳимояга ҳам тез қайта олади. Уларнинг таркибидаги бир қанча французлаштирилган африкалик футболчиларни кўриб айримлар улардан чўчимокда. Ҳақиқатан ҳам бу футболчиларнинг етарлича тезкор экан. Майдон эгалари бўлмиш Туркия терма жамоаси биринчи бўлимнинг ўзидаёқ французларга чорак финал йўлланмасини топшириб бўлишди. Ана энди ана шу жамоа чорак финалда бизга рақиб. Қандай чора қўллашимиз керак?

Уругвай билан ўйинни эсланг. 39-дақиқагача 0:0 ҳисобини ушлаб турдик. Ўша куни рақибга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Аммо биз ўша куни озгина азму-шижоат билан ҳаракат килсак, ҳисоб бу кадар йирик бўлмасди. Дарвозамизга киритилган, ҳимоячиларимизнинг қўпол хатолари сабаб бўлган голларни қўя туринг, ҳужумда ҳам бир канча қулай вазиятларни кўкка совурмаганимизда бу қадар хунук ҳисоб қайд этилмасди.

Ёки Осиё кубоги-2011да терма жамоамиз ярим финалгача етиб борди, бу мазкур мусобақа тарихидаги энг яхши натижамиз. Аммо ана шу ярим финалдаги Австралиядан учралган 0:6ни эсласак... Гўёки бутун мусобақа давомида мисқоллаб тўплаган обрўимизни айнан мана шу 0:6 ҳисоби чилпарчин қилгандек. Европанинг етакчи жамоаларида ўйнаб суяги қотган футболчиларга эга Австралия терма жамоаси ўша куни рақибимиз эканини ҳис этиб ўйнаганимизда борми? Ўйлайманки, у ҳолда бундай йирик ҳисобда ютқазмасдик.

Яқин ўтмишга саёҳат этамиз. 1995-йилги Афро-Осиё кубоги ҳал қилувчи ўйинида  Нигерия терма жамоаси билан кураш олиб бордик. Бу мусобақа ҳар икки йилда ташкил этилиб, унда Осиё ва Африка қитъаларининг тенгсиз жамоалари кураш олиб боришарди. Нигерия 1994 йилги Африка чемпиони сифатида мусобақада иштирок этган бўлса, биз Хиросима-1994 Осиё ўйинларидаги муваффақиятимиз учун бу халқаро турнирда қатнашдик. Дастлабки ўйин Тошкентда ўтказилди. Меҳмонлар таркибида Августин Жей-Жей Окоча, Даниэль Амокаши, Нванкво Кану, Финиди Жорж, Виктор Икпеба каби Европа футболи ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар кўпчиликни ташкил этарди. Улар бир йил олдин АҚШ майдонларида ўтган ЖЧнинг 1/8 финалида бўлажак вице-чемпион Италия терма жамоасидан мағлубиятга учраб ортга қайтганди. Ўша куни африкаликлар итальянларни шундай довдиратиб қўйишгандики...

Ана шундай жамоа билан биз кўраш олиб бордик. Ўйинда 3:2 ҳисоби билан Нигерия терма жамоаси ғалаба қозонди. Аммо ўша куни терма жамоамиз кўрсатган ўйин барчага манзур бўлди. Терма жамоа етакчиси Миржалол Қосимовнинг жаримадан киритган голи хатто нигерияликларни ҳам қойил қолдирди. Миржалол ўша пайтлари Владикавказнинг "Спартак-Алания" клуби етакчиларидан бири эди. Ўша куни Россия чемпионатида ЦСКА билан ўтадиган чемпионлик масаласини ҳал қилувчи ўйинни ташлаб Тошкентга, терма жамоамизга ёрдам бериш учун келганди. Унинг анъанавий жаримадан киритган шедевр голидан бир оз ўтиб у бурчак тўпидан Андрей Фёдоровга ҳам чиройли пас ташлаб берди. Ўйиндан кейин Миржалол Косимов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2 хафтадан сўнг Нигериянинг Лагос шахрида, 80000 мухлис кўз ўнгида жавоб ўйини ташкил этилди. Бу сафар ҳам Миржалол Косимов "Спартак-Алания" сафидан термамиз ихтиёрига етиб келди. Бу гал у Россия чемпиони сифатида жамоамизга ёрдамга келганди. Нигерияликлар бизни йирик ҳисобда ютишларига ишониб майдонда саф тортишганди ўша куни.

"Бугун  фақат йирик ҳисобдаги ғалаба", "Голлар фестивалига марҳамат килинг!" каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб олган мезбон жамоа мухлислари ўзбек футболининг ҳақиқий кучини майдонда кўришди. Йигитларимиз хеч бир жабҳада рақибларга бўш келишмади. Майдонда тенг кураш кечди. Айниқса, дарвозабонимиз Павел Бугало ўзининг фаолиятидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Нигерияликлар томонидан берилган бир нечта хавфли зарбаларни у юксак маҳорат билан бартараф этди. Нихоят 82-дақиқага келиб Португалиянинг "Спортинг" жамоаси ҳужумчиси Эммануэль Амунике ўйиндаги ягона голни киритди.

Терма жамоамиз ўша куни кўрсатган ўйин бутун стадионга манзур бўлди. Ўйин тугагандан сўнг стадиондаги барча мухлислар жамоамизни олқишу қарсаклар билан кузатиб қолишди. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб терма жамоамиз дарвозабони Павел Бугало эътироф этилди. Ана сизга азму-шижоат. Бугунги Франция ёшлари билан ўтадиган ўйинда йигитларимиздан ҳеч бўлмаганда ана шундай матонатни кутиб қоламиз.

Балки ярим финал йўлланмаси учун ҳам ҳаракат қилармиз. Тўғри, рақиб жуда кучли. Аммо биз улар кучли экан, чорак финалгача етиб борганимизга ҳам шукр қилиб ишни тамом дегандек муносабатда бўлмаслигимиз керак. Ҳеч бўлмаса кўрсатайлик 1995 йилдаги Нигерия терма жамоасига намойиш этилган шижоатни. Балки ундан ортиғига ҳам қодирмиз. Бизда ажойиб йигитлар бор. Улар эртанги кунда миллий терма жамоамизда етакчилар бўлишларига шубҳа йўқ. Эҳтимол французлар бизни осонгина мағлуб этишларига қаттиқ ишониб юборишгандир. Бу ҳам бизга қўл келиши мумкин. Футболда рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келади. Греция терма жамоаси аъзолари нимчорак финалда биз билан ўйнашлари аник бўлгандан сўнг дўппиларини осмонга отишди – “бизга осон рақиб тушди!”. Натижани эса кўрдингиз, улар бунинг учун муносиб жазоланишди.

Айрим маълумотларга қараганда Франция терма жамоасининг бир футболчиси "Ўзбекистон деган жамоа ҳалиям ЖЧда бор эканми-ей, аллақачон чиқиб кетмаган эканми", дермиш. Бунақа баландпарвоз гаплар, албатта, бизга қўл келиши мумкин. Биз ирода кўрсатиб, майдоннинг ҳар қарич ери учун курашсак, Туркияга ўхшаб 1:4га енгилмасмиз. Мен жамоамизнинг чемпионатдаги ҳар бир ўйинини кўриб боряпман. Биргина ожиз тарафимиз жисмоний тарафдан тез чарчаб коляпмиз. Ҳужумга ўтиб кетганимиздан сўнг тезлик билан ҳимояга қайтолмаяпмиз. Бу хатолар, айниқса, Уругвай билан ўйинда анча қимматга тушди. Франция терма жамоасининг ўйинчилари анча тезкор. Улар бунака хатоларни кечиришмайди. Франция-Гана (3:1) ва Франция-Туркия (4:1) ўйинларини яна бир марта кўзатиб, рақибнинг кучига етарли баҳо бериш мумкин.

Биз мушкетёрлар юрти вакиллари билан илк марта жаҳон майдонларида учрашмокдамиз. Биринчи учрашувимиз омадли бўлсин-да. Жамоамизга омад тилаймиз. Кучли рақибга қарши ўйинда ўзларининг юксак иродаларини намойиш этишиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларига тилакдошмиз. Олға Ўзбекистон!

Сафарали Сиддиқов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:08, 06.07.2013.
Ўқилди: 6835 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.