Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Равшан Ҳайдаров: «Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди»

Баҳо:
+ | -

2026-йилги U-23 Осиё кубоги саралаш босқич “E” гуруҳи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Равшан Ҳайдаров — Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи:

— Аввало, саралаш босқичи иштирокчиларини самимий қутлайман. Ушбу турнир юқори даражада ташкил этилишига ишонаман. Умид қиламанки, ўйинлар томошабоп ўтади, ғалаба эса энг кучли жамоага насиб этади.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси футбол иттифоқига юқори даражадаги ташкилотчилик учун миннатдорлик билдираман.

Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди ва мусобақага жанговор ҳамда жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда етиб келди.

Таркиб ҳақида

— Ёшлар терма жамоаларидаги давр футболчиларимиз учун миллий жамоага ўтиш босқичи ҳисобланади. Бир қатор футболчилар аллақачон асосий терма жамоа сафида майдонга тушмоқда. Биз уларни яна U-23 жамоасига жалб этмасликка ҳаракат қиламиз ва буни тўғри ёндашув, деб ҳисоблайман. Чунки миллий жамоага футболчиларни етказиб бериш олдимиздаги асосий вазифалардан бири.

Шу боис биз янгиликлар яратишга интилаяпмиз. Ёш футболчилар аста-секин миллий терма жамоага ўтиш имкониятига эга бўлмоқда. Масалан, илгари ёшлар сафида ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев бугун миллий терма жамоада ўз ўрнига эга. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам шундай, истеъдодли ёш футболчиларга имконият яратиб беришдир.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:39, 02.09.2025.
Ўқилди: 1049 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик