Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Иньиго Мартинес: «Флик шокка тушди»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳимоячиси Иньиго Мартинес "кўк-анорранглилар" устози Ханс-Дитер Флик унинг Саудия Арабистонига трансферига қандай муносабат билдиргани ҳақида гапирди. Футболчи "Ан-Наср"га ўтди.

"Мен Флик билан суҳбатлашдим, ҳаммасини муҳокама қилдик. У шок ҳолатида эди. Унга рад этиб бўлмайдиган таклиф тушганини айтдим. Ўтган мавсум фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлди, ўйлайманки, яна бундай ўйнай олмайман", - дея футболчининг сўзларини келтиради AS.

34 ёшли испаниялик футболчи ўтган ёзда "Ан-Наср"га кўчиб ўтган эди. Мартинес саудияликлар билан 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган қисқа муддатли меҳнат шартномасини имзолади.

Киритилди: 12:51, 03.09.2025.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.