Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Эртага, 6 сентябр, шанба куни Самарқандда «Динамо» жамоаси фахрий ўйинчилари ва Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчилари иштирокида катта хайрия ўйини ўтказилади.

Хабарингиз бор, «Динамо» жамоасининг афсонавий ҳужумчиси тожикистонлик Муҳсин Муҳаммадиев йил бошида бир неча марта инсултни бошдан кечирди. Ўзбек футболида голеадор ҳужумчи ва мураббий сифатида ном қолдирган 58 ёшли мутахассис сўнгги бир неча ойдан буён Москвадаги шифохонада оғир хасталик билан курашмоқда ва унинг тузалиб, тикланиши учун мураккаб жарроҳлик амалиётлари зарур.

Муҳсин Муслимовични руҳан ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзбек футболи юлдузларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ўйинчилари ҳамда «Динамо»нинг фахрий ўйинчилари ўртасида «Муҳсин, биз сен билан» шиори остида Самарқандда хайрия ўйини ташкил этилмоқда. 6 сентябр, шанба куни соат 17:00да санъаткорлар иштирокида концерт дастури, соат 18:00да эса катта хайрия учрашуви бошланади! Стадионга кириш чиптаси нархи – 20 минг сўм!

Ўйингоҳга келинг ва «Динамо» афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевни қўллаб-қувватлаб, хайрли ишга ҳиссангизни қўшинг! Чипталар сотувидан тушган маблағ тўлиқ Муҳсин Муҳаммадиевга етказилади.

Хайрия учрашуви. 6 сентябр (шанба)
«Динамо» фахрийлари – Ўзбекистон МТЖ фахрийлари
Самарқанд, “Динамо” стадион.
Концерт бошланиши: 17:00
Ўйин бошланиш вақти: 18:00.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 16:13, 05.09.2025.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.