"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик вингер Маркус Рэшфорднинг ҳозирги формасидан мамнун эмас.
Англиялик футболчи "кўк-анорранглилар"нинг жорий Ла Лигадаги учта ўйинида ҳам майдонга тушган, бироқ фақат бир марта асосий таркибдан жой олган холос.
Хабарларга кўра, Флик Рэшфордни огоҳлантирган: мураббий 27 ёшли футболчини кўпроқ дақиқа олишни истаса, жисмоний тайёргарлигини оширишга чақирган.
Мутахассиснинг футболчининг руҳий ҳолатидан ҳам шикоятлари бор, дея хабар беради манба.













