"Интер" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ўз ўйинига баҳо берди.
"Ҳар ким ўйинчиларни ўз билганича баҳолайди, жуда юқори савиядаги ҳужумчилар бор. Аммо сўнгги йилларда қилган ишларим кучли бешликка киришимга имкон беради," - дея Мартинеснинг сўзларини келтиради L'Equipe.
Ўтган мавсумда форвард "нерадзуррилар" либосида барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган. Transfermarkt портали Мартинесни 95 млн еврога баҳоламоқда.













