Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Владимир Козак: «Ўзбекистон жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигини кўрсата олди»

Баҳо:
+ | -

Ризе шаҳридаги ўйин якунига етиб, соат 20:00дан бироз ўтиб, «Йэни Шеҳир» стадионининг деворларини бирдан давомли қарсаклар ва хурсандчилик овозлари эгаллаб олди. Бироз аввал U-20 ЖЧ-2013 чорак финали доирасида Франция ёшлари Ўзбекистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этган, бироқ бу хурсандчилик Ўзбекистон байроғи туширилган эшик ортидаги хонадан келаётганди.

Мусобақа билан хайрлашаётган вақтинг, қўшимчасига, ўйин давомида ўз дарвозангдан тўртта жавобсиз гол олиб чиққанингда, бошни баланд кўтарган ҳолда тарк этиш ҳар доим юз беравермайди. Бироқ Ўзбекистоннинг мисолида бу жуда оддий тушунтирилади. «Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб бориш биз учун тарихий натижа бўлди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Владимир Козак FIFA.com’га интервьюсида. «Бугунги мағлубиятга қарамай, мусобақадаги иштирокимиздан кўнглимиз тўлди. Францияга қарши ўйиндан сўнг мураббийимиз бизни табриклаш учун эмас, балки шундай қувончни ҳис қилиш имкони учун бизга миннатдорлик билдирди. Бу биз учун кутилмаган бир эътироф бўлди, албатта, бизни тўлқинлантириб юборди ва биз уни қарсаклар билан олқишладик», - деди Козак.

Мусобақани ўтказиб юбориши ҳам мумкин бўлган Козакнинг ҳиссиётлари терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевникидан кам эмас. «Жаҳон чемпионати арафасида мен жароҳат олиб, уч ҳафта даволанишга мажбур бўлдим. – дейди «Пахтакор» ярим ҳимоячиси. – Охир-оқибат, мусобақа бошланишидан беш кун аввал жамоа сафига қўшилиб, қўлимдан келганича фойдали ҳаракат қилишга интилдим. Жаҳон чемпионатидаги натижаларни қўлга киритишдаги ҳаракатлари учун мен жамоадошларимга ҳам миннатдорлик билдиришни истардим».

«Агар мусобақадаги энг эсда қоларли вазиятини эслаш керак бўлса, мен Янги Зеландияга қарши ўйиндаги ғалабамизни танлаган бўлардим. Ушбу ғалаба жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у бизнинг мусобақага тайёр эканлигимизни намойиш этди. Айнан шу ўйиндан ўз кучимизга бўлган ишонч ортди ва Хорватияга қарши ҳатто яхшироқ ўйин кўрсатдик ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдик», - деди Козак.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бунгача жаҳон чемпионатларида жами олти ўйинда майдонга тушиб, фақат бир очко тўплаган эди. «Биз ушбу мусобақага ҳақли равишда йўл олганимизни намойиш этишни хоҳлагандик. Биз гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни истагандик ва бунинг учун қўлимиздан келган ҳаммасини қилдик. Бу мусобақада жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари иштирок этади ва биз, ҳозир, Ўзбекистон ҳам ўша жамоалардан бири бўлди, деб ишонч билан айта оламиз», - деди Козак.

Мусаев шогирдлари Туркияда қўлга киритган натижалари билан фахрлансалар арзийди; ким билсин, таркиб билан боғлиқ муаммолар юз бермаганида, балки жамоа бундан ҳам узоқроққа бориши мумкин эди. «Бугун биз уч нафар етакчи футболчимизсиз тўп сурдик», - деди Козак. У ҳақ, Францияга қарши ўйинда дисквалификация қилинган ҳимоячилар Сардор Раҳмонов ва Бобурбек Йўлдошев жамоадошларига ёрдам бера олмаган бўлса, иқтидорли ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров жароҳати сабаб аввалги ўйинни ҳам ўтказиб юборгнади. «Франция бугун жуда кучли ўйин намойиш этди, бироқ, агар таркибимиз тўлиқ бўлганида эди, балки бугун бошқачароқ ҳисоб қайд этилиши ҳам мумкин эди», - деди Козак.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштироки якунига етди, бироқ Козак унинг жамоаси ортга ғурур билан назар ташлаши мумкинлигини таъкидлайди. «Биз Туркияга келган вақтимиз, кўпчилик Ўзбекистон ҳақида эшитмаганини ҳам билиб, ҳайрон бўлдик. Бизнинг ўйинларимиз сабаб, мамлакатимизнинг жаҳон саҳнасидаги ўрнини кўрсатиб қўйдик. Умид қиламанки, бундан кейинги мусобақаларда ҳам худди шундай бўлиб қолади», - деди Владимир.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:33, 08.07.2013.
Ўқилди: 5847 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик