Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Қашқадарё вилояти ҳокими “Насаф” жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Қашқадарё вилояти ҳокими бошчилигидаги вилоят раҳбарлари кеча Чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси старти олдидан “Насаф” жамоаси билан учрашди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов жамоанинг нафaқат вилоят, балки бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи байроқдор жамоа эканлигини таъкидлади. У жамоа бу мавсумда Суперлигада чемпионликни сақлаб қолиш билан бирга, халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этиши кераклигини билдирди.

Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев яратилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик изҳор қилиб, қўйилган вазифаларни юқори даражада бажаришга ҳаракат қилишларини айтди. Клуб президенти Шухрат Асланов жамоа олдида масъулиятли вазифалар турганини, лекин бу йўлда дадил қадам ташлаш зарурлигини таъкидлади. Сўнгги йилларда “Насаф”дан миллий ва ёшлар терма жамоаларига муносиб футболчилар етишириб чиқаётгани алоҳида эътироф этилиб, бу йўналишни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Жамоа сардори Умарбек Эшмуродов ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов вилоят раҳбарияти ва ҳомийларга жамоа номидан миннатдорчилик билдирди.

“Насаф” футбол мактаби қошида янги майдонлар очилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги вилоят раҳбарлари ташрифи чоғида “Насаф” футбол мактаби қошида янги сунъий қопламали майдонларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда “Насаф” жамоаси аъзолари ва футбол мактабининг ёш тарбияланувчилари иштирок этди. Вилоят ҳокими, шунингдек, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов ёш футболчиларга омад тилаб, уларни “Насаф” жамоаси аъзоларидек муваффақиятли бўлишга ундади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 06:53, 08.09.2025.
Ўқилди: 1133 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.