Ўз уйида биринчи лига жамоасини енга олмаган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Муборакда бу вазифани уддалай олди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида ўнг қанотдан Блажич тўпни Зотеевга аниқ оширди, Олегнинг кучсиз, лекин аниқ зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Шунингдек иккинчи бўлим бошида Пишчур томонидан киритилган голлар «қалдирғочлар»га ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
МАШЪАЛ – БУНЁДКОР 0:2 (0:1)
Голлар: Олег Зотеев (36), Олександр Пишчур (46).
«Машъал»: 1. Санжар Қувватов, 7. Жаҳонгир Абдумўминов, 8. Рустам Аъзамов (11. Ихтиёр Тошпўлатов, 84), 9. Баҳодир Муртазоев, 10. Жамшид Хасанов, 14. Акбар Хотамов, 15. Отабек Шукуров (5. Шаҳзод Шайманов, 46), 18. Аббос Шодмонов, 20. Шерзод Файзиев, 21. Саламат Қуттибоев, 26. Зоҳир Қўзибоев (4. Виктор Клишин, 71).
«Бунёдкор»: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулло Каримов, 7. Марко Блажич (14. Алибобо Раҳматуллаев, 70), 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Игорь Таран, 11. Олександр Пишчур, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 23. Саҳоб Жўраев (6. Анвар Ғофуров, 65), 33. Олег Зотеев (21. Сардор Рашидов, 57).
Огоҳлантиришлар: Саҳоб Жўраев (45+3), Хайрулла Каримов (88).
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Х. Мирзаахмедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Дастлабки учрашув – 1:1.