Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон". Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилади.  

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 37-марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 25 тасида "лочинлар"нинг қўли баланд келган (битта ўйинда "Навбаҳор"га техник ғалаба ёзилган),  7 тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 87-27, "Навбаҳор" фойдасига.

Ўзаро учрашувларда "Навбаҳор" 80 очко, "Сурхон" эса 26 очкони қўлга киритган.
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997-йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 37 та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.

"Навбаҳор" ҳамда "Сурхон" клублари бунгача Наманганда 18-марта куч синашишган (2019-йилги баҳс маълум сабабларга кўра, Фарғонада ўтказилган ва ушбу ўйин ҳам "Навбаҳор" номинал мезбон бўлганлиги боис, инобатга олинди).

1992-йили термизликлар Наманганга ташриф буюришмагани боис, "Навбаҳор"га 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган бўлса, қолган 15 та баҳсда "лочинлар" ғалаба қозонишган (Фарғонадаги ўйинда ҳам), фақат битта беллашувда, ўтган йилги мавсумда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган.  

Факт: "Сурхон" ҳали Наманганда ғалаба қозона олмаган.

"Лочинлар" ўз майдонида ўтказилган ўзаро учрашувларда "учар тулпорлар" дарвозасини 57-марта ишғол этишган бўлса, термизликлар Наманганда "Навбаҳор" дарвозасига  бор-йўғи 6 та тўп киритишган.

Барча учрашувлар натижалари:                         
28.03.1992          "Сурхон" – "Навбаҳор"  – 1:1
29.10.1992          "Навбаҳор" – "Сурхон"  –  +:-
13.04.1994          АСК – "Навбаҳор"  –      2:3
13.11.1994          "Навбаҳор" - АСК   –   2:1
11.06.1995          "Навбаҳор" - АСК –     4:0
19.08.1995          АСК – "Навбаҳор" –    2:5
26.06.1996          "Навбаҳор" - АСК –     4:1
29.08.1996          АСК – "Навбаҳор" –    1:4
13.04.1997          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 9:0
04.10.1997          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:0
18.04.1998          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 5:0
08.10.1998          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 3:1
06.06.1999          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 1:0
14.08.1999          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:0
19.04.2000          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 3:3
30.09.2000         " Навбаҳор" – "Сурхон" – 5:0
23.06.2001          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 0:3
31.07.2001          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 7:1
28.04.2002          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:0
19.10.2002          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 1:0
14.05.2003          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:0
13.09.2003          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 2:1
15.03.2004          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 6:0
05.11.2004          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 0:4
21.04.2019          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 3:0
19.10.2019          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 0:0.
19.08.2020          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:1
20.11.2020          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 1:0
12.05.2021          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 2:0
03.10.2021          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:0.
10.03.2022          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:2
11.08.2022          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 2:0
14.05.2023          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 1:0
27.10.2023          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:2
31.03.2024          "Навбаҳор" – "Сурхон" – 2:2
26.08.2024          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 0:1
21.04.2025          "Сурхон" – "Навбаҳор" – 1:0

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Сурхон" жамоалари ўртасидаги учрашув 12-сентябр куни Намангандаги "Марказий" стадионида соат 19:30 да старт олади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 15:58, 11.09.2025.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.