Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Жейми Варди: "Мен учун ёш - бу шунчаки рақам"

Баҳо:
+ | -

Жейми Варди ёшни яхши ўйин учун тўсиқ деб ҳисобламайди.

38 ёшли ҳужумчи ёзда "Лестер"ни тарк этиб, кейинроқ "Кремонезе"га ўтган эди.

Англиялик футболчидан у ва шу ёзда А Серияга кўчиб ўтган Кевин де Брюйне ва Лука Модрич каби бошқа футболчилар ҳамон юқори савияда ўйнашга рағбатланяптими, деб сўрашди.

- Сиз шубҳаланувчилардан бўлсангиз керак. Мен сизнинг хато қилаётганингизни исботлашим керак.

Мен учун ёш - бу шунчаки рақам. Токи оёқларим аввалгидек ишлаб, аввалгидек тетик бўлиб турар экан, ўйнашда давом этаман. Ҳозир ҳеч нарса суръат пасайишини кўрсатмаяпти, шунинг учун мен давом этаман ва бу клуб учун боримни бераман.

Мен итальян тилини ўрганаман, лекин ҳозирча бу муаммо эмас: футболнинг ўз тили бор - тўпнинг тили," - деди Варди.

Киритилди: 18:02, 11.09.2025.
Ўқилди: 878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.