Англия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби форварди Харри Кейн Германия чемпионатининг жорий мавсумида чемпионлик учун кураш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Bild нашрининг "Бавария"нинг қудратини ҳисобга олган ҳолда чемпионлик пойгаси зерикарли бўлмайдими, деган саволига жавоб берар экан, Кейн қуйидагиларни айтди:
«Мен бундай деб ўйламайман. Агар шундай бўлса, бу бизнинг шаънимизга мақтов бўлади. 2 йил олдин Бундеслигада ғолиб бўлмаганимизда одамлар бошқача гапирганди. Дортмунд, Леверкузен, Франкфурт бор. Улар бизга қаршилик кўрсатади».
Ортда қолган 3 тур якунларига кўра, "Бавария" 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













