Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Шерзод Эсанов Беларуснинг «Динамо-Брест» клуби аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U23  терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов Беларуснинг «Динамо-Брест» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда брестлик билан шартнома имзолади. 22 ёшли футболчининг «Динамо-Брест» билан келишуви 2025 йил мавсуми охиригача мўлжалланган.

"Эсанов 2003 йил 1 февралда Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида туғилган. У «Қизилқум» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик у «Чиғатой», «Андижон» ва «Олимпик» жамоаларида тўп сурган. Ўзбекистон чемпионати доирасида у 27 учрашув ўтказиб, 2 та гол урган.

2024 йил ёзида Эсанов Россиянинг РПЛда иштирок этувчи «Акрон» клубига йўл олди. У ерда ярим ҳимоячи чемпионат ва Россия кубоги доирасида жами 16 учрашув ўтказиб, 1 та гол киритди.

Клуб даражасидаги фаолиятидан ташқари, Эсанов мамлакат терма жамоаларида ҳам бой тажрибага эга. У Ўзбекистон U20 термаси билан 2023 йили Осиё Кубогини қўлга киритган, U23 таркибида эса 2022 йилги Ёзги Осиё ўйинларида бронза медалини ютиб олган.

Эсанов «Динамо-Брест» асосий таркиби билан машғулотларни бошлаб юборди. Ярим ҳимоячи 25-рақам остида майдонга тушади.

«Динамо-Брест» футбол клуби Шерзодни қутлаб, унга «кўк-оқ» формада катта муваффақиятлар тилайди!", — дейилади «Динамо-Брест» расмий сайти тарқатган хабарда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:53, 17.09.2025.
Ўқилди: 1522 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик