АҚШнинг "Интер Майами" клуби қанот ҳимоячиси, собиқ "Барселона" аъзоси Жорди Альба ЕЧЛ олдидан каталонияликларни қўллаб-қувватлади.
"Мен эртанги "Барcелона" ўйинини томоша қиламан. Мен клубнинг ашаддий мухлисиман, шунинг учун "Барcелона" ғалаба қозонишини умид қиламан, чунки у ЧЛ ғолиблиги учун фаворитлардан биридир. Албатта, бошқа кучли номзодлар ҳам бор", - деди испаниялик ҳимоячи.
"Ньюкасл" - "Барселона" ўйини пайшанба оқшомида, тунги соат 23:59'да старт олади.













