"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳужумчи Эрлинг Холанд билан муносабати ҳақида гапирди.
"Холанд ажойиб ўйинчи бўлишидан ташқари, дунёдаги энг яхши ўйинчилардан бири, агар энг яхшиси бўлмаса, у яна ажойиб инсон. У мени дарҳол яхши қабул қилди. Худди бу жамоада кўп йиллардан бери ўйнаётгандекман. Мени барча футболчилар аъло даражада кутиб олишди. Жамоадаги муносабатлар айнан оиладагидек бўлиши керак," - деди Доннарумма матбуот анжуманида.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Манчестер Сити" 18 сентябрь, пайшанба куни "Наполи"ни қабул қилади.













