Коул Палмер Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйинда (1:3) асосий таркибда майдонга тушиб, "Челси" сафида барча мусобақалардаги 100-учрашувини ўтказди. У ушбу баҳсда "кўклар"нинг ягона голига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Палмер 2023 йилги ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтганди. У "аристократлар" сафида барча мусобақаларда 45 та гол ва 29 та голли узатмани амалга оширган.













