Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Баҳром Ҳайдаров: “Натижа ҳар икки жамоани ҳам қониқтирмади”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

“Бугун олти очколик ўйин эди. Чунки турнир жадвалида “Хоразм” ва “Қўқон-1912” жуда яқин жойлашганди. Мезбонлар тўпни назорат қилишда яхши кўрсаткичга эга. Буни мавсум бошидан бери кузатиб келяпмиз. Жуда қийин ўйин бўлди. “Хоразм”ни тўпни кўпроқ назорат қилди, бизникилар тўпсиз кўп ҳаракат қилишига тўғри келди. Бу эса анча куч йўқотилишига олиб келди. Йигитларга раҳмат, охиригача курашди. Дуранг ҳар икки жамоани ҳам қониқтирмади деб ўйлайман. Чунки уч очко бизга ҳам, рақибга ҳам керак эди.

Мезбонларда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмади. Бизда ҳам қарши ҳужум вақтида гол уриш учун имконият юзага келди, афсуски, фойдалана олмадик.

Шаҳзод Бешимов машғулотлар вақтида жиддий жароҳат олганди. Натижада жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Эндиликда у мавсум якунига қадар жамоамизга ёрдам бера олмайди. Умид қиламанки, келаси йилда Шаҳзод яна футболга қайтади”, - деди Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Манба: https://t.me/Xorazm_PFC
Киритилди: 23:10, 20.09.2025.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик