Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Александр Хомяков: «Нодиржон Аҳмаджонов чинакамига жуда чиройли гол урди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган “Бухоро” —  “Сўғдиёна” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
—  Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз. Бу ғалаба, аввало, жамоаникидир. Чунки мен яқинда келдим ва “Бухоро” мен келгунимга қадар катта йўлни босиб ўтган эди. Аввал гуруҳдан чиқди, кейин чорак финалдан ўтди. Бугунги баҳсда ҳам максимум кучни бердик. Мен қўлга киритилган ғалаба ва Кубок финалига чиққанимиз учун жамоада барча футболчиларга раҳмат айтаман. “Бухоро” менга иккинчи бор финалда ўйнаш имконини берди ва бундан жуда хурсандман. Оғир учрашувни ўтказдик. Қўшимча таймларда ўйнадик, лекин таслим бўлмадик.

— Бугун захирадан тушган ёш футболчи Нодирбек Аҳмаджонов супергол уриб жамоани финалга олиб чиқди.
— Қўлга киритилган муҳим ғалабада барча футболчиларнинг ҳиссаси бор. Биз учрашув қайдномаси рўйхатига кимларни киритган бўлсак, ҳамма ўз ҳиссасини қўшди. Мен учун асосий таркибда тушган ўйинчи билан захирадан кирган футболчи бир хил. Ҳамма имкониятга эга. Ким гол уришининг фарқи йўқ, асосий нарса —  ғалаба. Албатта, Нодиржон учун хурсандман. У чинакамига жуда чиройли гол урди. Ўйинга тезда киришиб кетди, ўзига ишонч билан зарба берди. Ҳаммага раҳмат, энди байрам қиламиз!

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 14:59, 26.09.2025.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик