Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Анчелотти 14 йил олдин Абрамович қандай қилиб уни «Челси»дан истеъфога чиқарганини айтди

Баҳо:
+1 | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг янги «Орзу — Чемпионлар лигасида ғалаба» номли автобиографиясида 2011 йили «Челси»дан бўшаган пайти ҳақида батафсил ёзиб ўтди. Ўшанда клуб россиялик олигарх Роман Абрамовичга тегишли эди.

«Мен тушунардимки, илгариги ютуқларим мени фақат маълум даражагина олиб бориши мумкин. Абрамович аниқ кўрсатган эди: у «Челси» билан Чемпионлар лигасини ютишни ва жамоанинг майдонда ўз юзига эга бўлишини истарди. Энди мен рус олигархи учун ишлардим ва кутилган нарса шунда эдики — ҳамма нарса доим идеал бўлиши керак.

Агар бирор нарса хато кетса, у нега шундай бўлганини билишни хоҳларди. Менинг ишим эса жавоб беришдан иборат эди. Ана шу пайтда биринчи марта клубдаги даврим узоққа чўзилмаслигини ҳис қилганман. Биринчи мавсумида «Интер» биздан устун келганидан кейин эртаси куни Абрамович базага келиб, «Нима нотўғри кетди?» дея тушунтириш талаб қилди.

Мен ҳеч қачон Берлусконидан ҳам шундай босим сезмаганман. У талабчан эди, баъзан менга керак бўлмаган футболчиларни сотиб оларди ва уларни жамоага қўшишимни ёки тактика ҳақида баҳс қилишимни кутарди. Лекин кўпинча у Италия бош вазири бўлгани учун майда-чўйда ишлар билан шуғулланишга вақти йўқ эди.

Эртаси куни Абрамович фақат мен билан эмас, балки бутун жамоа билан суҳбатлашди. Мени қийнаган жиҳат — Моуриньонинг триумфи эди, у раҳбар билан муносабатларимга жиддий таъсир қилди. Мен Моуриньонинг акси бўлгна шахс бўлишим керак эди: тинч, мувозанатли ва жамоани драмалардан сўнг барқарорлаштирувчи мураббий. Аммо режа амалга ошмади ва бу клуб хшжайинининг ғурурига зарба берди.

Абрамовичнинг фикрича, менинг муваффақиятимнинг асосий мезони Европадаги натижалар эди. Чемпионлар лигаси эса ишимга нуқта қўйди. «Манчестер Юнайтед» бизга чорак финалда қарши чиқди ва ўйинда мен унинг севимли футболчисини тайм оралиғида майдондан олдим.

Жавоб учрашувидан олдин Абрамович футболчиларни огоҳлантирди: агар ғалаба қозонмасак, ўзгаришлар бўлади. У менга эса мағлубият бўлса, эртаси куни умуман ишга келмаслигим мумкинлигини айтди. Торреснинг ишончи йўқолган, трансфер нархи уни қийнарди. Абрамович эса мағлубият қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини очиқ айтди.

Кейин эса — истеъфо муқаррар эди. Торрес унинг шахсий қароридан келиб чиқиб клубга олиб келинганди, Фернандони алмаштиришим эса раҳбарга очиқча қарши чиқиш бўлди. Ўша пайтда бир онга эсдан чиқарибманки, мураббий ҳеч қачон хўжайинни юта олмайди.

Балким, Абрамович мендан воз кечиб тўғри иш қилгандир. Кейинги мавсумда «Челси» ниҳоят Чемпионлар лигасини ютиб олди, аммо ярим йилдан сўнг менинг ворисимни ҳам ишдан бўшатди. Мен эса «Челси»даги ҳар кунимни яхши хотира билан эслайман», — деган Анчелоттининг сўзларини The Sun келтиради.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:40, 27.09.2025.
Ўқилди: 2507 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.