"Челси" сентябрь ойида учта ўйинда мағлуб бўлди.
Энцо Мареска шогирдлари АПЛ 6-турида “Брайтон”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Улар аввалроқ “Манчестер Юнайтед” (1:2) ва “Бавария”га (1:3) мағлуб бўлишган, “Брентфорд” билан ҳам 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашган.
Уларнинг бешта ўйиндаги ягона ғалабаси Англия Лига кубогида "Линколн Сити" устидан қозонилган.
30 сентябрь куни “Челси” ўз майдонида Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Бенфика”ни қабул қилса, 4 октабр куни “Ливерпул”га қарши баҳс олиб боради.













