Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Шацких: “Керакли натижага эриша оламиз”

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг «B» гуруҳидан ўрин олган «Андижон» ҳамда Қатарнинг «Ал-Аҳли» жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин “Бобур арена” стадионида матбуот анжуманида бўлиб ўтди. Дастлаб жамоамиз бош мураббийи Максим Шацких ва ярим ҳимоячи Дамир Темиров қатнашдилар.

Максим Шацких: — Ҳаммага хайрли оқшом. Рақибни яхши ўргандик. Шаклланган жамоа. Ўйинчилари ҳам кучли. Жаҳон миқёсидаги, юқори даражадаги футболчиларга эга. Тезкор, тажовузкор, бақувват ўйинчилари бор. Чемпионатда қийин учрашувлар ўтказдик. Ўйлайманки, эртанги ўйинга тайёрмиз. Яхши ўйин кўрсатамиз.

Дамир Темиров: — Бизда қанақа масъулият турганини ҳис қилиб турибмиз. Нафақат Андижон шаъни, балки ватан шаънини ҳам ҳимоя қиламиз. Оғир ўйин ва томошабоп ўйин бўлади. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Рақибни қанчалик ўргандингиз? Кучли ва кучсиз томонлари нимада?

— Бош мураббий: Жамоани чемпионатдаги ўйинларини кузатдик. Турли хил учрашувларини кузатиб, таҳлил қилиб чиқдик. Юқорида айтганимдек, улар анча шаклланган ва жамоавий ўйин кўрсатади. Эртага барчасини майдонда кўрамиз. Ҳар бир жамоани ўзига яраша камчиликлари бўлади. Бу ҳақида гапиришни хоҳламайман. Бироқ эртага нуқсонли томонларидан фойдаланиб, керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

— Эртанги баҳсдан қандай натижа кутяпсиз?

— Бош мураббий: Биз ҳар доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, бу осон бўлмайди. Рақибимиз етарлича тажрибага эга. Мухлисларимиз бизни эртага ажойиб равишда қўллаб-қувватлаб туришади. Биринчи навбатда ҳимояни унутмаслигимиз керак. Ўйлайманки, ҳужумда бизда етарлича имкониятлар бўлади. Ҳар бир ўйинда кўп вазиятлар яратяпмиз. Балки эртанги баҳсда у қадар кўп имкониятлар бўлмас. Шу боис яратилган ҳар бир вазиятдан максимал фойдаланиб қолишимиз керак. Бизда ҳар ўйинда етарлича имкониятлар бўляпти. Умид қиламанки, эртанги учрашувда ўз вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана оламиз. Ўйин ҳолатидан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, натижа биз томонда бўлади. Ўйин тажрибамиз бор. Керакли натижага эриша оламиз.

— «Ал-Аҳли» сафида юлдуз ўйинчилар бор. Сиз учун энг хавфли футболчи ким?

— Футболчи: Бир нарсани айтишим мумкин, майдонда фамилиялар ҳал қилмайди. Ким кўпроқ меҳнат ва ҳаракат қилса Худоим ҳам шунга яраша натижа беради.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:59, 30.09.2025.
Ўқилди: 1106 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7424]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3472]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3139]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2489]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2371]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2345]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2276]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2203]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1923]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик