Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

УЕФА «Маккаби»ни Европа лигасидан четлатади

Баҳо:
+3 | -

Агар Исроил УЕФАдан четлатилса, Тель-Авивнинг «Маккаби» клуби ўрнига Европа лигасида Киевнинг «Динамо»си иштирок этиши мумкин, деб хабар бермоқда "The Guardian" нашри.

«УЕФА тайёрлаётган ва шу ҳафтада ижроия қўмитасига овоз бериш учун киритилиши кутилган режаларга кўра, Исроил фақат тўғридан-тўғри УЕФА томонидан ўтказиладиган турнирлардан четлатилади. Бу дегани, Исроилнинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари Миллатлар лигасида қатнашмайди, Тель-Авивнинг «Маккаби» клуби эса бу мавсум Европа лигасидан чиқариб юборилади.

«Маккаби» пайшанба куни Европа лигаси 2-турида Загребнинг «Динамо»сига қарши ўйнаши керак. Ушбу учрашувнинг бўлиб ўтиши кутилмоқда, аммо бу клуб учун турнирдаги сўнгги ўйин бўлиши мумкин. Ўрнига бошқа жамоа изланади, энг эҳтимолий номзод — саралашда исроилликларга ютқазган Киевнинг «Динамо»си. Бироқ бу қарор Конференциялар лигасида ҳам ўзгаришларга олиб келиши мумкин», — деб ёзади манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА ижроия қўмитаси аъзоларининг аксарияти Исроилни четлатиш тарафдори экани хабар қилинган эди.

Киритилди: 08:04, 02.10.2025.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.