"Ноттингем Форест"да ижара асосида ўйнаётган украиналик ҳимоячи Александр Зинченко жароҳат олди, дея хабар беради жамоа бош мураббийи Анже Постекоглу.
"Зинченконинг пайида муаммо бор. У "Сандерленд"га қарши ўйин вақтида ноқулайликни ҳис қилди. Бу жиддий нарса эмас, аммо шу сабаб, у бўлажак ўйинларда қатнашмайди.
У терма жамоадаги танаффус вақтида ўзининг тикланишига эътибор қаратади", - дейди мураббий.













