Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Меньян қишда "Милан"ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, Италиянинг "Милан" клуби катта эҳтимол билан франциялик дарвозабон Майк Меньянни ўз сафида ушлаб қололмайди - у шартномани узайтиришдан бош тортмоқда ва Европанинг энг нуфузли лигаларидан таклиф қилинишига умид қилмоқда.

Италиялик нуфузли журналист Маттео Мореттонинг таъкидлашича, футболчи "Милан"ни қишда тарк этади - клуб раҳбарияти ундан ҳеч бўлмаганда пул ишлаб олишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Майк Меньян "Милан" сафида 2021 йилдан буён тўп тепиб келмоқда, у илк мавсумидаёқ клуби билан миллий чемпионатда ғалаба қозонганди.

Киритилди: 08:02, 03.10.2025.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик