Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ибраҳимович: «Пул ҳаётни осонлаштириши мумкин, лекин у сени бахтли қилолмайди»

Баҳо:
+ | -

Собиқ юлдуз ҳужумчи, ҳозирда “Милан” клубининг катта маслаҳатчиси сифатида фаолият юритаётган Златан Ибраҳимович ҳаётдаги бахт тушунчаси ҳақида фикр билдирди.

«Оддий даражадаги пул билан ҳам яхши ҳаёт кечирса бўлади. Аммо ҳозирги кунда қайси миқдорни “оддий” дейиш мумкин? Мен икки хил ҳолатни кўрганман: пулсиз оилада туғилганман, отам ойига минг евро топарди ва биз шу маблағни бўлиб ишлатардик. Бу унинг пули эди, лекин зарур бўлса, у мен билан ҳам бўлишарди. Шу даврларда ҳам мен бахтли эдим. Демак, масала нима ҳақда?

Бахт... Бу нима дегани? Ҳозир мен бахтлиман, аммо 10 дақиқадан кейин ҳаммасини ўзгариши мумкин. Шунинг учун фақат ўша дақиқаларнинг ўзи аҳамиятли. Пул ҳаётни енгиллаштиради, аммо сени бахтли қилолмайди, деб ўйлайман. Мен учун муҳим нарса — айнан ўша лаҳзалар. Масалан, мен “Барселона”га ўтишни орзу қилганман, аммо бир йил ўтиб, бу орзу ҳақиқий тушкунликка айланди. Ҳаёт шундай лаҳзалардан иборат», — деди Ибраҳимович Sport.es нашрига берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:34, 07.10.2025.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик