Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Хави: «Ламин Месси ёки Неймарда кўрган нарсаларини бажара оларди»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" афсонавий собиқ футболчиси ва мураббийи Хави Эрнандес Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Мен Ламин Ямални биринчи марта асосий жамоага қўшганимда, у бунга тайёрлигини дарҳол кўрдим. У на қўрқди, на ҳаяжонланди — фақат ишонч билан тўлган эди. Бу ёшда қилаётган ишларини кўриш — ажойиб.

Машғулотларда баъзида ўзимиздан сўрардик: "Бугун майдондаги энг яхшиси ким?" — жавоб деярли ҳар доим Ламин бўларди. У Неймар ёки Мессида кўрган нарсаларни бажара оларди.

Ламин — танланган футболчи. Аммо у ҳақиқий даҳога айланишини фақат ўзи ҳал қилади. Бу унинг орзуси ва ўйинга бўлган севгисига боғлиқ", - деди испаниялик мутахассис.

Киритилди: 16:28, 07.10.2025.
Ўқилди: 1543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик