Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция 3-1 Сенегал
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

«Рома» юлдузи Италия терма жамоаси сабаб Аргентинадан воз кечиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Рома" ҳужумчиси Матиас Соуленинг агенти Мартин Гуастадисеньо мижозининг октябрь ойидаги ўйинлар учун Аргентина терма жамоаси таркибида йўқлигига изоҳ берди.

"У ёш аргентиналиклар орасида ҳали бир дақиқа ҳам ўйнамаган ягона футболчи. У "Рома"дек муҳим жамоада етакчига айланмоқда ва бунга ҳақли. Матиас - аргентиналик итальян ва Аргентина билан боғлиқ вазият ҳал бўлмаса, нима бўлиши мумкинлигини билмайман. Ҳозир ҳаммаси очиқ: юридик жиҳатдан у Италия терма жамоасига чақирилиш имкониятига эга," - дея Гуастадисеньонинг сўзларини келтиради TyC Sports.

22 ёшли Соуле 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Аргентина терма жамоаси 11 октябрь куни Венесуэлага қарши, 14 октябрь куни эса Пуэрто-Рикога қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Киритилди: 05:23, 08.10.2025.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик