«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоанинг янги бош мураббийи Девид Мойес ҳақидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Ҳали солиштиришга эрта, лекин шуни айтишим мумкинки, машғулотлар қизиқарлироқ бўлмоқда. Янги мураббий келганида футболчилар у ва ёрдамчиларига ўз муносабатларини билдиришга уринишади, лекин ҳали бир нарса дейиш қийин. Ҳаммаси яхши давом этмоқда.
Йигитларга машғулотлар ёқмоқда ва бу — энг асосийси. Биз янги тизимга кўникаяпмиз ва бундан қониқмоқдамиз. Мавсумни яхши бошлашни хоҳлаймиз»,- дейди футболчи.













