Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Ширер Кейннинг келажаги ҳақида ҳазиллашди: "У Германияда қолсин!"

Баҳо:
+ | -

Ўтмишда машҳур бўлган футболчи Алан Ширер "Бавария" форварди Харри Кейннинг келажаги ҳақида ҳазиллашди. Ширер Кейн Премьер-лигага қайтиши ва тўпурарлик рекордини янгилаши мумкинлиги ҳақида савол олди.

"Кейн менинг рекордимни янгилайдими? Бу мени умуман ташвишга солмайди. Бу шунчаки қувноқ мусобақа бўлса керак. Харрини билганим учун, у менинг рекордимни янгилашга интилаётганига ишончим комил, лекин унинг Германияда қолиш-қолмаслигини билмайман. Хуллас, у ерда яна икки-уч йил қолсин!", - деди Ширер.

Алан Ширер Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади, унинг ҳисобида 260 та гол бор. Харри Кейн эса 213 та гол билан 2-ўринда бормоқда.

Киритилди: 16:18, 09.10.2025.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик