Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Бруну ёзда Саудия Арабистонига кетмайди

Баҳо:
+ | -

Бруну Фернандеш мавсум охирида Саудия Арабистонига ўтишга қизиқмаяпти.

Ўтган ёзда португалиялик ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"да қолиш учун "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Иттиҳод"нинг йирик таклифларини рад этган эди.

"МЮ" сардорига яқин манбалар унинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин клубни тарк этишга ва Саудия Арабистонидан таклифни қабул қилишга тайёрлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб ёзади BBC Sport.

Таъкидланишича, шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва бир йилга узайтирилиши мумкин бўлган Фернандеш фақат Европанинг йирик лигаларига қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳозирча у "Юнайтед"га тўлиқ содиқ.

Португалиялик манкунианликларга яхшироқ натижага эришишда ёрдам беришга бел боғлаган.

Бундан ташқари, у мавсумни АПЛнинг кучли бешлигида якунлаб, клубга Чемпионлар лигаси йўлланмасини тақдим этишига ишонмоқда.

Киритилди: 17:30, 09.10.2025.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик