Машҳур агент Жорже Мендеш 15 октябрь куни Барселона шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда.
SPORT нашри хабарига кўра, у "Барселона" раҳбарияти билан учрашув ўтказади. Шунингдек, жамоада ўзи вакиллик (агентлик) қиладиган бир неча футболчилар (Ансу Фати, Гилльем Фернандес, Ламин Ямал, Алехандро Бальде ва Марк Касадо) билан алоҳида учрашувлар режалаштирилган.













