Кириш Регистрация

Милинкович-Савич Европанинг икки клубига таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

"Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич келаси йили жамоасини ўзгартириши мумкин.

Сербияликнинг Саудия гранди билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади. Агар томонлар яқин ойларда келиша олмаса, январь ойидаги трансферлар ойнасида хавбекнинг кетиши сценарийси юзага келиши ҳеч гап эмас.

Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, 30 ёшли футболчининг хизматларини Туркиянинг "Галатасарой" ва "Фенербаҳче" клубларига таклиф қилишган. Вазиятни Миланнинг "Интер", "Ювентус" ва номи ошкор этилмаган Англия Премьер-лигаси вакиллари ҳам кузатиб бормоқда.

Сергей Милинкович-Савичнинг Transfermarkt порталидаги нархи 17 млн еврога баҳоланмоқда. Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдан олдин футболчи саккиз йил давомида Италиянинг "Лацио" жамоасида ўйнаган.

Киритилди: 08:34, 17.10.2025.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.