"Барселона" раҳбариятида вингер Ламин Ямал борасида хавотир бор. Cadena SER’даги El Larguero дастурида 18 ёшли футболчининг турмуш тарзи клубни ташвишга солаётгани ҳақида маълумот берилди.
"Кўк-анорранглилар"га сўнгги ойларда Ямал билан содир бўлган баъзи воқеалар ёқмаяпти.
Тахмин қилиш мумкинки, "Барселона" Ямалнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги миш-мишлардан, шунингдек, ўйинчининг шов-шувли зиёфатидан норози.
2025/2026 йилги мавсумда Ламин Ямал бешта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди.













