"Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-турида "Айнтрахт" меҳмони бўлди ва 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Меҳмонлар сафида Юго Экитике, Виржил ван Дейк, Ибраима Конате, Коди Гакпо ва Доминик Собослаи гол урди. Мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Флориан Вирц иккита ассистни амалга оширди.
Мезбонларнинг ягона голи Расмус Кристенсен ҳисобига ёзилди.
"Ливерпуль" барча мусобақаларда кетма-кет тўртта мағлубиятдан иборат сериясига барҳам берди. Арне Слот жамоаси 3 ўйинда 6 очко жамғарган ҳолда Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида ўнинчи ўринга кўтарилди. "Айнтрахт" 3 очко билан 22-поғонада бормоқда.
Кейинги турда "Ливерпуль" ўз майдонида "Реал"га қарши баҳс олиб борса, "Айнтрахт" сафарда "Наполи" билан куч синашади. Иккала ўйин ҳам 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.
ЕЧЛ. Умумий босқич. 3-тур
22 октябрь, 23:59
Айнтрахт - Ливерпуль - 1-5
Голлар: Кристенсен, 26 (1:0). Экитике, 35 (1:1). ван Дейк, 39 (1:2). Конате, 44 (1:3). Гакпо, 66 (1:4). Собослаи, 70 (1:5)
Айнтрахт Ф: Цеттерер, Кох, Теат, Аменда, Ларссон, Гетце (Шаиби, 64), Браун, Кристенсен (Коллинз, 59), Кнауфф (Схири, 76), Баойя (Буркардт, 59), Доан (Узун, 64)
Ливерпуль: Мамардашвили, ван Дейк, Конате (Гомес, 74), Робертсон, Фримпонг (Брэдли, 19), Джонс, Вирц, Собослаи, Гакпо (Макаллистер, 74), Экитике (Салоҳ, 74), Исак (Кьеза, 46)
Огоҳлантиришлар: Доан, 52. Аменда, 54













