Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Чемпионлар лигасида янги рекорди ўрнатилди

Баҳо:
+ | -

21 ва 22 октябрь кунлари УЕФА Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми умумий босқичининг 3-турига доир 18 та ўйин бўлиб ўтди. Ушбу баҳсларда жамоалар жами 71 та гол урди.

УЕФА матбуот хизмати хабарига кўра, бу кўрсаткич турнир тарихидаги энг юқори самарадорлик рекорди ҳисобланади. Илгариги рекорд — 18 та ўйинда 67 та гол — турнир тарихи давомида икки марта қайд этилган: жорий мавсумнинг 1-турида ҳамда ўтган мавсум Чемпионлар лигасининг 5-турида.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни 3-турнинг дастлабки тўққиз ўйинида 43 та гол урилган бўлса, иккинчи ўйин куни жамоалар 28 марта ғалаба тўпини киритишди. Шундай қилиб, Чемпионлар лигаси тарихида илк бор бир тур доирасида 70 тадан ортиқ гол урилди.

Ҳозирги вақтда турнир жадвалида 9 очко тўплаган ПСЖ пешқадамлик қилмоқда. 9 очкога эга «Бавария» иккинчи ўринда жойлашган. Учинчи, тўртинчи ва бешинчи ўринларда эса бир хил очкога эга «Интер», «Арсенал» ва «Реал» жамоалари жой олган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:22, 23.10.2025.
Ўқилди: 3151 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик