Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тудор - "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида: "Менда ижобий ҳис-туйғулар бор"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" жамоаси бош мураббийи Игор Тудор Чемпионлар лигаси доирасида "Реал" меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу оғир. Режалаштирганимизни амалга оширдик. Ўйлайманки, жамоа ўзини кўрсатди. "Реал"га қарши "Бернабеу"да қийин. Улар босим ўтказишади, сен эса одатдагидан камроқ тўпга эгалик қиласан. Тактик жиҳатдан, балки бироз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, аммо гап фақат бизда эмасди - "Реал" ҳам ўйнади.

Натижа муҳим, лекин биз ўйинда бўлганимизни ҳис қиляпман. Қўлимиздан келганини қилдик, аммо бизга имкониятни голга айлантирадиган вазият етишмади. Бу менинг жамоам учун яхши синов. Эҳтимол, бу стадионга келиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш мумкин бўлган энг қийин стадиондир. Менимча, биз бироз кўпроғига лойиқмиз. Ютқазган бўлсак-да, қандай ўйнаганимизни таҳлил қилсак, келажак ҳақида ижобий ҳиссиётларга эгаман," - деди Тудор матбуот анжуманида.

"Ювентус" Чемпионлар Лигасининг 3 турида атиги 2 очко жамғарган.

Киритилди: 08:57, 23.10.2025.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик