Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Слот Собослаининг аҳамиятини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ярим ҳимоячи Доминик Собослаининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

24 ёшли венгриялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубига қарши кечган ўйин (5:1) қаҳрамонларидан бирига айланди ва ўз ҳисобига гол ҳамда ассист ёздириб қўйди.

"Мен "Ливерпуль"га келганимдан бери Доминик Виржил [ван Дейк] ва Муҳаммад [Салоҳ] билан деярли бир хил дақиқа майдонда ўйнади. Бу мен у ҳақида қандай фикрда эканлигимнинг кўрсаткичидир," - дея Слотнинг изоҳларини келтиради The Touchline.

Доминик Собослаи 2023 йилнинг ёзида Германиянинг "РБ Лейпциг" клубидан 70 миллион евро эвазига мерсисайдликлар сафига қўшилганди. Хавбекнинг амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар имзоланган.

Киритилди: 12:51, 23.10.2025.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик